25

“Толибон” Қурбон ҳайити муносабати билан уч кун ўт очмасликка қарор қилди

ДУНЁ 30.07.2020, 06:00
589
“Толибон” Қурбон ҳайити муносабати билан уч кун ўт очмасликка қарор қилди

Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати Қурбон ҳайити муносабати билан уч кун давомида ўт очмасликка қарор қилди. Мазкур сулҳ жорий йилнинг 31 июль куни кучга киради ва 2 августгача давом этади. 

“Толибон” қарори Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан олқишланди.

"Ўзбекистон муқаддас Қурбон ҳайити муносабати билан Афғонистонда уч кунлик сулҳ эълон қилинганини олқишлайди.

Ушбу муборак кунларда ўт очишнинг тўхтатилиши афғонлараро тинчлик музокараларини бошлаш учун зарур шароит яратишига умид қиламиз.

Ўзбекистон барча афғон томонларини мамлакатнинг тинч келажаги йўлида ушбу эзгу мақсадга эришишда оқиллик ва конструктив ёндашув намойиш этишга чақиради.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда тинч ва фаровон Афғонистон барпо этишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда давом этади", дейилади ТИВ хабарида. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91