25

Хитойнинг бешта ҳудудида коронавируснинг янги ўчоқлари аниқланди

ДУНЁ 29.07.2020, 07:40
1028
Хитойнинг бешта ҳудудида коронавируснинг янги ўчоқлари аниқланди

Хитой ҳукуматининг маълум қилишича, мамлакатнинг шимолий шарқий ҳудудида жойлашган порт шаҳар Далианда аниқланган янги коронавирус ўчоғидан яна бешта ҳудудга вирус тарқалди ва бу янги чекловларнинг жорий қилинишига олиб келди. Ҳозирда ҳукумат мамлакатда пандемиянинг иккинчи тўлқини юзага келмаслиги учун ҳаракат қилмоқда.

Хитой қатъий карантин ва одамларнинг кўчадаги ҳаракатига қўйилган чекловлар орқали коронавирусни жиловлаб олишга эришганди. Лекин, сўнгги ойларда аниқланаётган бир қанча янги касалланишлар хавотирларни юзага келтирди. 28 июлда эса 68 кишига CОVIDД-19 ташхиси қўйилгани маълум қилинди. Бу Хитойда апрель ойидан бери қайд этилган энг юқори кунлик кўрсаткичдир.

27 июль куни аниқланган янги касалланиш ҳолатларининг 57 таси Шарқий Туркистон (Шинжон) вилоятида қайд этилган. Шунинг учун бу ҳудудда миллионлаб аҳоли текширувлардан ўтказилмоқда ва вилоят маркази Урумчи шаҳри қатъий карантинга олинди.

Душанба куни Лиаонинг провинциясидаги порт шаҳар Далианда 6 кишининг вирусни юқтириб олгани аниқланди. Бу билан Далиандаги касаллар сони 44 кишига етди. Бу шаҳарда ўтган ҳафтада денгиз маҳсулотларини қайта ишлаш заводида коронавируснинг янги ўчоғи топилганди. Тиббиёт мутахассисларининг сўзларига кўра, Далиандаги вирус ўчоғидан мамлакатдаги 5 та провинцияда жойлашган 9 та шаҳарга касаллик тарқалди. Бу ҳудудлар орасида узоқ жанубда жойлашган Фужиан провинцияси ҳам бор.

Шунингдек, пойтахт Пекинда аниқланган бир нафар бемор ҳам Далиандан вирусни юқтириб келган. Бу Пекинда июль ойининг бошидан бери илк маҳаллий касалланиш ҳолати бўлди.

Далиандаги тиббиёт мутахассислари 26 июль куни бу ердаги 6 миллион кишининг барчасини тўрт кун ичида оммавий тарзда текширувдан ўтказилишини маълум қилишган. Душанба куни Далианда 1.68 миллион кишидан намуналар олиб бўлинган.

Хитойда шу пайтгача умумий ҳисобда 83 959 кишида коронавирус аниқланган. Ҳозирда мамлакат бўйлаб 391 киши бу касалликдан даволанмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91