28

Туркманистондан электр энергияси импорт ҳажми оширилди

ИҚТИСОДИЁТ 28.07.2020, 20:15
614
Туркманистондан электр энергияси импорт ҳажми оширилди

Ўзбекистон Туркманистондан электр энергияси импорти ҳажмини оширди. Бу ҳақда “Ўзбекистон МЭТ” АЖ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

“27 июль куни соат 01:35 вақти билан Туркманистондан электр энергияси импорт ҳажми оширилди. Ҳозирча 500 кВли Қоракўл–Сердар ҳаво тармоқлари орқали Ўзбекистонга 80 МВт қувват етказиб берилмоқда”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, кун давомида етказиб бериладиган қувват ҳажми 200 МВтгача етказилиши режалаштирилган.

Аввалроқ бир нечта омиллар сабабли электр таъминоти тизимига маълум миқдорда чекловлар киритилиши хабар қилинган эди.

Маълум қилинишича, ўтган ҳафтанинг шанба ва якшанба кунлари энергетика тизимида истеъмолни чеклаш ҳолатлари кузатилмаган. Туркманистондан электр энергияси импортининг бошланиши мамлакатда ишлаб чиқарилаётган асосий электр энергиясига қўшимча равишда янги ҳафтанинг иш кунларида ҳам истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз таъминлаш имконини беради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+33° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19