25

Жиззахда туман молия бўлими ҳуқуқшунос маслаҳатчиси 30 млн сўм пора олаётганда ушланди

ЖИНОЯТ 26.07.2020, 14:10
1165
Жиззахда туман молия бўлими ҳуқуқшунос маслаҳатчиси 30 млн сўм пора олаётганда ушланди

Зафаробод туман ҳокимлиги молия бўлими бош ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси З.Я., фуқаро Р.Қ.нинг жиянини институтларнинг бирига ўзининг танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 41 млн сўм талаб қилган. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда,  бош ҳуқуқшунос-маслаҳатчиси З.Я. 30 млн сўмини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқшуносмаслаҳатчиси З.Я.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91