25

“Зенит”чилар тақдимот пайтида Россия кубогини синдириб қўйди (фото)

СПОРТ 26.07.2020, 13:06
1211
“Зенит”чилар тақдимот пайтида Россия кубогини синдириб қўйди (фото)

Россия кубоги учун кеча Екатеринбургда ўтказилган “Химки” ва “Зенит” ўртасидаги учрашувда Петербург футболчилари мезбонларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Россия кубогини қўлга киритди.

Учрашув якунида зенитчиларга тантанали равишда топширилган Россия кубогини футболчилар қўлдан қўлга улашишда ерга тушириб юборишди. Оқибатда кубокнинг уст қисми узилиб тушди. Бу ҳақда sportmail.ru хабар берди.

Бевосита учрашув ҳақида айтадиган бўлсак, “Зенит” учун қимматли бўлган ягона голни Артём Дэюба 84 дақиқада “Химки” дарвозасига жарима тўпи ҳисобига киритди.

2019-2020 йилги Россия футбол мавсумида “Зенит” мамлакат премьер лигасининг ғолиби бўлиш билан бирга Россия кубогига ҳам эга чиқди. Худди шундай шарафга “Зенит” 2010 йилда ҳам мушарраф бўлган эди.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91