25

Деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум қилинди

ИҚТИСОДИЁТ 16.07.2020, 12:41
868
Деҳқон бозорларидаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум қилинди

Марказий деҳқон бозорларидаги алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари (14 июль  ҳолати бўйича) эълон қилинди:

Мол гўшти (суяксиз гўштидан ташқари) 38 000 сўмдан 65 000 сўмгача (кг)

1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи, Нукус шаҳрининг "Нукус деҳқон бозори" нинг арзонлаштирилган гўшт растасида қайд этилган (38 000 сўм).

Мол гўштининг максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, "Фарҳод деҳқон бозори" ва "Миробод деҳқон бозори" да кузатилган (65 000 сўм).

Қўй гўшти 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг "Миробод деҳқон бозори" да (39 000 сўм) рўйхатга олинган.

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да(75 000 сўм) кзатилган.

Картошка 1 500 сўмдан 6000 сўмгача (кг)

Чирчиқ шаҳрининг "Чирчиқ деҳқон бозори" дасотувда бўлган йирик бўлмаган картошканинг нархи минимал нарх сифатида (1 500 сўм) қайд этилган. Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва "Миробод деҳқон бозори" да сотилган сараланган картошканинг нархи максимал нарх сифатида (6000 сўм) қайд этилган.

Пиёз 750 сўмдан 3 000 сўмгача (кг)

Термиз шаҳрининг "Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори" да сотувда бўлган майда пиёзнинг нархи минимал нарх сифатида (750 сўм) рўйхатга олинган.

Максимал нарх сифатида эса Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва "Миробод деҳқон бозори" да сотувда бўлган сараланган пиёзнинг нархи кузатилган (3 000 сўм).

Сабзи 1 000 сўмдан 5 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг "Нукус деҳқон бозори" ва Жиззах шаҳрининг "Эски шаҳар деҳқон бозори" да (1 000 сўм) қайд этилган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрининг "Миробод деҳқон бозори" да сотувда бўлган тозаланган ва сараланган сабзининг нархи максимал нарх сифатида (5 000 сўм) рўйхатга  олинган.

Тухум 6 000 сўмдан 12 000 сўмгача (10 дона)

Андижон шаҳрининг "Янги бозор деҳқон бозори" ва "Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори", Самарқанд шаҳрининг" Сиёб деҳқон бозори", Гулистон шаҳрининг "Гулистон деҳқон бозори", Янгийўл шаҳрининг" Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори" ва Тошкент шаҳрининг “Фарход деҳқон бозори”да сотувда бўлган майда тухумнинг нархи минимал нарх сифатида қайд этилган (6 000 сўм).

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва "Миробод деҳқон бозори" да қайд этилган(12 000 сўм).

Гуруч 4 700 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Гуруч маҳсулотининг минимал нархи Нукус шаҳрининг "Нукус деҳқон бозори" да рўйхатга олинган ("Нукус 2"навли гуруч 4 700 сўм).

Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг "Миробод деҳқон бозори" да кузатилган ("Лазер" навли гуруч 18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 400 сўмдан 14 500 сўмгача (литр)

Ўсимлик ёғи маҳсулотларининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг "Қўйлиқ деҳқон бозори" да (маҳаллий пахта ёғи 8 400 сўм) кузатилган.

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да (кунгабоқар ёғи 14 500 сўм) кузатилган.

Шакар 5 800 сўмдан 7 000 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулотининг минимал нархи Термиз шаҳрининг "Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори" да, Гулистон шаҳрининг "Гулистон деҳқон бозори" да, Тошкент шаҳрининг "Фарҳод деҳқон бозори"," Миробод деҳқон бозори", "Эски жўва деҳқон бозори" ва "Қўйлиқ деҳқон бозори" да (5 800 сўм) қайд этилган.

Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”ва "Миробод деҳқон бозори" да (7 000 сўм) кузатилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91