25

Олий таълим муассасасалари битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди

ЖАМИЯТ 15.07.2020, 22:13
3685
Олий таълим муассасасалари битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим муассасасаларини 2019/2020 ўқув йили битирувчилари учун дипломнинг электрон нусхасини олиш имконияти яратилди.

Хизматдан фойдаланиш учун қуйидаги ҳаракатларни бажаринг:

1) diplom.edu.uz веб-сайтига киринг. Экранингиздаги пайдо бўлган саҳифанинг «JShShIR» қисмида паспортингиздаги тегишли маълумотни киритинг ва «Tekshirish» тугмачасини босинг.

2) Кейинги саҳифада битирувчининг шахсий маълумотлари акс этади. Агарда мазкур саҳифанинг «Diplom raqami» қисмида маълумотлар мавжуд бўлса, «Diplom nusxasini ko’chirib olish» тугмачасини босинг.

Мабодо, «Diplom raqami» қисмида маълумотлар акс этмаса, ўзингиз тамомлаган олий таълим муассасасига мурожаат қилинг.  

Бакалавриат битирувчилари диплом ва унинг иловаси электрон нусхалари билан magistr.edu.uz веб-платформаси орқали 2020/2021 ўқув йили учун  магистратурага онлайн ҳужжат топширишлари мумкин.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91