25

Нефть базаларидаги камчиликларни бартараф этмаган масъулларга қатъий жазо чоралари кўрилди

ИҚТИСОДИЁТ 15.07.2020, 17:30
645
Нефть базаларидаги камчиликларни бартараф этмаган масъулларга қатъий жазо чоралари кўрилди

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан, тизимдаги нефть базалар фаолиятини ўрганиш учун “Ишчи гуруҳ” тузилди. 

 Жамият Матбуот хизматининг маълум қилишича, “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан минг нафардан ортиқ ишчи-ходим фаолият юритадиган, йирик нефть базалардан бири бўлган “Мароқанд нефть базаси”да нефть маҳсулотларининг тўкиб олиниши, юкланиши, сақланиши, автоматлаштириш, ёнғин хафсизлиги қоидаларига риоя этилиши ҳамда карантин қоидаларига амал қилиш ҳолатлари ўрганилди.

 Ўрганиш жараёнида “Мароқанд нефть база”си фаолиятида бир қатор камчиликлар борлиги аниқланди. Жумладан, нефть базада ишчи ёрдамчиси, боғбон, бухгалтер каби 109 та ортиқча штат бирликлари борлиги қайд этилди. 

 Айрим масъулларга интизомий чоралар кўрилиши белгиланди.

 “Булунғур”, “Жомбой”, “Нуробод”, “Зирабулоқ” ва “Зиёвуддин” каби филиаллар орқали фермерлар, тадбиркорлар, кластерларга хизмат кўрсатадиган  “Мароқанд нефть базаси” 2020 йилнинг 1-ярим йиллигини зарар билан якунлаган.

 Шунингдек, нефть база томонидан кластерлар билан ҳамкорлик қилиш жуда суст ташкил этилган. Пастдарғом туманидаги “Амин Инвест Интернейшнл” ва Оқдарё туманиданги “Корея Самарқанд” МЧЖ кластер корхоналарига нефть маҳсулотлари етказиб бермаган ҳамда бу борада мутлоқо шартнома имзоланмаган.

 Ўзнавбатида таъкидлаш керакки, айрим кластерлар ҳам нефть базалар билан мутлоқо шартнома имзолашмаган.

 “Ишчи гуруҳ” Қарши нефть базаси” МЧЖ фаолиятини ҳам ўрганди ва ушбу нефть базасида ҳам камчиликлар аниқланди. Жумладан, ёнғин хавфсизлиги, ободонлаштириш ҳамда автоматлаштириш соҳасида бир қатор ишлар амалга оширилмаган. 

 Ўз вақтида бу камчиликларни бартараф этмаган ҳамда бунга йўл қўйиб берган масъулларга қатъий жазо чоралари кўрилди.

 Бундан ташқари, тадбиркорлар томонидан белгиланган тартиб асосида вагон цистерналарни қабул қилиб олиш, маҳсулотларни тўкиб олиниши, юкланиши ва сақланиши техника, ёнғин ҳамда меҳнат хавфсизлиги қонун қоидаларига амал қилинмаган ҳолда, манзилли темир йўл бекатларининг маълум бир қисмида, автоцистерналар орқали тўкиб олиш ва юклаш жараёнлари амалга оширилаётгани ҳам аниқланди.

 Жойларда хўжалик юритувчи субъектлар лицензия талабларига риоя қилмаган ҳолда темир йўл бекатларида нефть маҳсулотларини автоцистерналарга тўкиб олиш ҳолатлари турли даражадаги ёнғин фалокатларини ва бахтсиз ҳодисаларнинг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

“Мароқанд нефть базаси”да бўлгани каби бу ерда ҳам ортиқча штат бирликлари мавжуд бўлиб, кадрлар масаласида ишлар тартибга солинмаган.

 “Ишчи гуруҳ” томонидан олиб борилаётган ўрганиш ишлари “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг назоратида бўлиб, ҳар бир ҳолат юзасидан ахборот бериб турилибди.

  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91