28

Республика бўйлаб "Эргоферон" дори воситасининг сотилиши бўйича текширув олиб борилмоқда

ЖАМИЯТ 15.07.2020, 12:25
2403
Республика бўйлаб "Эргоферон"  дори воситасининг сотилиши бўйича текширув олиб борилмоқда

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан "Эргоферон"  дори воситасининг сотилиши бўйича текширув олиб борилди. Бухоро вилояти ҳолатига кўра:

Мазкур "препарат "  Бухоро шаҳрида сўнги маротаба 9 июлъ куни 40 минг сўмдан 55 минггача сотилган.  Бухоро туман, Когон шаҳри,  Жондор ва Пешкў вилоятларида сўнги марта 13 июлъ куни 45 дан 48 мингача ҳариди амалга оширилган. Ғиждувон,  Шофиркон,  Ромиган туманларида ўртача 42 мингдан 50 минг сўмгача  сотилган.  Вилоятнинг Олот,  Қоракўл тумани аҳолиси учун мазкур дори сўнги маротаба 10 июлъ куни 44 мингдан 48 мингача сотилган.  Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда вирусга қарши самарали восита ҳисобланган  "Эргоферон"  дориси Бухоро вилояти ҳудудларидаги дорихоналарининг бирортасида қолмаган. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси яна бошқа вилоятлар кесимида вазиятни ўрганишда давом этади.  

                                                                                                                             Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси  Матбуот хизмати

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19