25

СOVID-19 билан касалланиш хавфи кам бўлган инсонлар маълум қилинди

ЖАМИЯТ 15.07.2020, 08:40
5029
СOVID-19 билан касалланиш хавфи кам бўлган инсонлар маълум қилинди

Иммунолог шифокор Николай Крючков коронавирусни юқтириш хавфи паст ва нол бўлган кишиларнинг тоифаларини санаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, биринчи навбатда, кучли туғма иммунитетга эга бўлган кишилар киради. Мутахассиснинг «Комсомольская правда«га берган интервьюсида тушунтиришича, — » Иммунитети бақувват одамларда вируснинг кичик «доза»си юқори нафас йўллари даражасида ишлаб кетиб инфекциянинг танага кириб боришига йўл қўймайди».

Иккинчи тоифадаги кишилар булар мавсумий коронавирус билан касалланганлар ҳисобланади.

Қоида бўйича уларнинг танасида кучли антижисмлар ёки касал юқмайдиган Т-ҳужайра хотираси сақланиб қолган бўлади, қайсики улар, ўз навбатида, «ўзига хос касал юқмайдиган реакция»ни фаоллаштиради, деди Крючков.

Коронавирус билан касалланиш хавфи танаси бутунлай кучли бўлган, тромбозга мойил бўлмаган кишиларда ҳам кам бўлади, деди шифокор. Бундай одамларда инфекциядан зарарланиш ҳолати бўлса ҳам деярли касаллик сезилмай ўтади.

«Кимдир сезмаслиги ҳам, эътибор бермаслиги ҳам мумкин. Масалан, у икки кунгина йўталди холос, ҳаммаси шу билан тамом. Шу билан танада инфекция бўлган ва ўзига хос иммунитет эса қолади», — дея хулоса қилди иммунолог.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91