25

Америка орзуси тошкентлик фирибгарга қўл келди

ЖАМИЯТ 13.07.2020, 16:38
448
Америка орзуси тошкентлик фирибгарга қўл келди

Тошкентлик 25 ёшли Б.Ғ., таниши 35 ёшли С.Х., нинг ишончига кириб, унга 5.000 АҚШ доллари эвазига АҚШ давлатига боришга виза учун таклифнома қилиб беришни ваъда қилади. Ундан 2.700 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, берган ваъдасини бажармасдан, пулларни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборган.

Шунингдек, Б.Ғ. жиноий ҳаракатларини давом эттириб, худди шундай ваъда билан 26 ёшли Б.А.,ни ҳам алдаб  2.050 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборади. Бу ҳақда  Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилмоқда.

Ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани 6-сонли ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида Б.Ғ. томонидан етказилган моддий зарар жами 44.950.707 сўмни ташкил қилганлиги аниқланган, шундан тергов жараёнида 946.300 сўм қопланган бўлиб, Б.Ғ. айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “шахсий кафиллик” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши бўйича айблов хулосаси тузилиб, тегишлилиги бўйича судловга ошириш масаласини кўриб чиқиш учун Шайхонтоҳур тумани прокуратурасига юборилган.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91