28

Россияда коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказиш муваффақиятли якунланди

ДУНЁ 12.07.2020, 12:54
2729
Россияда коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказиш муваффақиятли якунланди

Россиянинг Сеченов университети олимлари коронавирусга қарши вакцинани синовдан ўтказишни муваффақиятли якунлади. Бу ҳақда Трансляциявий тиббиёт институти ва биотехнология университети директори Вадим Тарасов РИА Новости ахборот агентлигига маълум қилган. 

Вакцинанинг клиник тажрибаси 18 июнда бошланган. Уни эпидемилог ва микробиолог мутахассислар ишлаб чиққан. 

Тадқиқотнинг илк гуруҳида қатнашган кўнгиллиларга чоршанба куни, иккинчи гуруҳига эса 20 июль куни жавоб берилиши кутилмоқда. Таъкидланишича, тадқиқотда вакцинанинг инсон саломатлигига хавфи йўқлигини исботлаш олимлар учун энг муҳими бўлди.

Тадқиқотда кўнгиллилар аввал тўлиқ текширувдан ўтказилди, хусусан, коронавирусга антитанача йўқлиги текширилди. Сўнг улар 14 кунга изоляция қилинди, кейин эса иммунизация ўтказилди. Биринчи гуруҳдагиларга вакцинанинг битта дозаси, иккинчи гуруҳдагиларга эса иккита дозаси берилди. 

Олимлар таъкидлашича, ҳозирда ҳаммаси ўзини яхши ҳис қилишмоқда. Инъекция организмга салбий таъсир кўрсатмаган, фақат илк кунларда иситма чиққан. 

Тез орада вакцина синовдан ўтказилган кўнгиллилар одатий ҳаёт тарзига қайтарилади, спорт билан шуғулланишлари, таълим олишлари, ишга боришлари мумкин. Уларга жавоб берилгандан кейин ҳам шифокорлар назоратида бўлишади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19