28

Афсуски, рекорд янгиланди: Ўзбекистонда бир кунда 486 киши касалланди, 3 бемор вафот этди

ЖАМИЯТ 12.07.2020, 00:16
1797
Афсуски, рекорд янгиланди: Ўзбекистонда бир кунда 486 киши касалланди, 3 бемор вафот этди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги 2020 йил 11 июль кунига оид статистикани эълон қилди. 

Унга кўра, бир кунда мамлакатимизда 486 ҳолатда касаллик қайд этилди. Шундан 391 нафари карантин муассасаларида, 95 нафари аҳоли орасида аниқланди. 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 2 нафар, Хоразм вилоятида 1 нафар, жами 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Андижон, Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 193 нафар фуқаро соғайди.  

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 12 513 нафар бемордан 7 723 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 61 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 4 733 нафар бемордан 45 нафари оғир, 7 нафари эса ўта оғир аҳволда. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19