25

13 июлдан авиа ва темир йўл қатновлари тўхтатилади

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 13:04
404
13 июлдан авиа ва темир йўл қатновлари  тўхтатилади

2020 йил 10 июлдан 2020 йил 1 августга қадар Республика миқёсида карантин чекловлари қайтадан кучайтирилганлиги боис, жорий йилнинг 13 июлидан бошлаб, 1 августига қадар маҳаллий йўналишларда ҳаракатланаётган барча йўловчи поездлар қатнови тўхтатилади.  Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар бермоқда 

"Ушбу даврга олдиндан харид қилинган чипталарнинг пуллари ўз эгаларига тўлиқ қайтариб берилади. Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин" дейилади хабарда. 

Шунингдек, Uzbekistan Airways 2020- йил 13-июлдан 1-августгача барча ички қатновларнинг бекор қилинишини эълон қилмоқда. 
"Ушбу мажбурий чоралар аҳоли орасида CОВИД19 коронавируси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жорий этилган карантин чекловлари ва жамоат транспортида ҳаракатланишни тақиқлаш натижасидир. Авиакомпания вазиятни тўғри тушунишингизни сўрайди, шунингдек бекор қилинган қатноларга олинган чипталарни қатновлар тикланганидан кейинги исталган санага қайта бронлаш имконияти ҳақида яна бир бор хабардор қилади. Кейинги ўзгаришлар тўғрисида сизга хабар берамиз" дейилади компания хабарида.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91