25

Сотиб олинган чипталар қайтариб олинади — Транспорт вазирлиги

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 12:46
343
Сотиб олинган чипталар қайтариб  олинади — Транспорт вазирлиги

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида карантин чекловлари бўйича Республика махсус комиссияси қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтди. Унда маълум қилинишича,  2020 йил 10 июлидан 1 августга қадар бўлган муддатда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ да 5900 та чипта сотилган.

️Карантин чоралари кучайтирилиб, поездлар қатнови тўхтатилгани сабабли йўловчиларга сотиб олинган чипта пуллари қайтарилади.

 "Uzbekistan airways" АЖ томонидан "Тошкент-Нукус", "Тошкент-Урганч", "Тошкент-Термиз" йўналишларида 13 июлдан 1 августга қадар бўлган муддатга 332 та авиачипта сотилган.

️Сотиб олинган авиачипталарнинг амал қилиш муддати бир йилгача ҳақиқий ҳисобланади.

Эпидемиологик вазият барқарорлашиб авиақатновлар тикланганда, йўловчилар аввал сотиб олган чипталари билан бемалол парвоз қилиши мумкин.

️Тошкент шаҳридаги автобусларда ҳаракатланиш мақсадида июль ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталари "Тошшаҳартранс" АЖнинг ойлик йўл чипталари ва жетонлар сотиш бўлими томонидан  жорий йилнинг 1 августидан 10 августигача қайтариб олинади ва фойдаланилмаган кунлар учун пул маблағлари қайтарилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91