28

Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 12:33
393
Молия вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Президентининг 9 июлдаги қарорига асосан Жамшид Абруев Молия вазири ўринбосари лавозимига тайинланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Жамшид Абруев Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосарликка ўтган Шоҳрух Шораҳметов ўрнини эгаллаган.

1979 йилда туғилган Жамшид Абруев 1999 йилда Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини, 2004 йилда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетларини тамомлаган. 2004—2012 йиллар давомида Самарқанд вилоят ҳокимлигининг Молия бошқармаси 1-тоифали иқтисодчиси, етакчи иқтисодчиси, бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи муовини лавозимларини эгаллаган. Кейинчалик Тошкент вилоят ҳокимлиги бўлимларининг бирида бош ҳисобчи-эксперти сифатида ишлаган.

2017 йилда Молия вазирлиги Ижтимоий соҳа ва фанни молиялаштириш бош бошқармаси бошлиқ ўринбосари, 2017—2018 йилларда вазирлик Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари ва биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Лавозимга тайинлангунга қадар 2019 йил февралидан буён Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19