28

ҚҚС тўловчилари учун “Маслаҳат маркази” ташкил этилди

ЖАМИЯТ 10.07.2020, 11:41
338
ҚҚС тўловчилари учун “Маслаҳат маркази” ташкил этилди

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси томонидан қўшилган қиймат солиғи тўловчиларга хизмат кўрсатишда замонавий ёндашувларни жорий этиш ва тезкор сервис хизматлари кўрсатиш мақсадида “Маслаҳат маркази” ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси хабар бермоқда. 

"Солиқ тўловчилар билан электрон мулоқотни кенгайтириш орқали вақтни тежаш ҳамда улардан келиб тушаётган мурожаатларни тўлиқ қамраб олиш мақсадида махсус телеграм канали очилди. Ушбу канал орқали солиқ тўловчилар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг малакали мутахассисларига 7/24 режимида тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, тезкор равишда жавоб олишмоқда" дейилади хабарда. 

Шунингдек хабарда, қуйидаги маълумотлар маълум қилинган:

Жорий йилнинг 30 июнидан 8 июлига қадар пойтахтимизда рўйхатдан ўтган қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектлардан жами 8113 та мурожаат келиб тушди.

“Маслаҳат маркази”га ўрнатилган телефон рақамлари орқали 2921 та мурожаат қабул қилинди. Жумладан:

– Қўшилган қиймат солиғи бўйича – 1035 та;

– Камерал назорат бўйича – 826 та;

– Солиқ қарзи бўйича – 348 та;

– Тушумлар тўғрисида маълумотнома (справка) ва шахсий ҳисобварақдаги масалалар бўйича – 331 та;

– Юридик шахсларга солиқ солиш бўйича – 254 та;

– Солиқ солиш бўйича маслаҳат йўналиши бўйича – 127 та.

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг телеграм канали орқали солиқ тўловчилар томонидан жами 5192 та мурожаат йўлланди. Мурожаатларнинг 2698 таси айнан қўшилган қиймат солиғи билан боғлиқ масалалардан иборат бўлди.

Бундан ташқари:

– Солиқ маъмурчилиги бўйича – 1245 та;

– Солиқ қарзи бўйича – 819 та; 

– Тушумлар тўғрисида маълумотнома (справка) ва шахсий ҳисобварақдаги масалалар бўйича – 417 та;

– Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси фаолиятига оид бошқа ташкилий масалалар бўйича – 13 та мурожаат қабул қилиниб, барчаси назоратга олинди. Уларга Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг малакали мутахассислари томонидан белгиланган тартибда жавоб қайтарилди.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтимизда рўйхатдан ўтган қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлган хўжалик юритувчи субъектлар Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасида ташкил этилган “Маслаҳат маркази”нинг қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиб барча саволларига жавоб олиши мумкин.

Тушумлар тўғрисида маълумотнома ва шахсий ҳисобварақ билан боғлиқ масалалар бўйича: – 71-241-83-12

Солиқ маъмурчилиги бўйича (Камерал текширув ва қайта ҳисоботларнинг топширилиши): – 78-140-32-63; 78-140-32-13; 78-140-32-23; 78-140-32-46; 71-244-57-08.

Юридик шахсларга солиқ солиш бўйича:

– 78-140-32-31 (умумий саволлар);

– 78-140-32-68 (ҚҚС ва фойда солиғи бўйича ҳисоботлар);

– 78-140-32-92 (ЖШДС (подоход) ва ШЖБПТ);

– 71-241-84-27 (Ресурс солиқлари);

– 71-244-56-90 (4 ва 8 форма).

Солиқ қарзи масалалари бўйича: – 78-140-32-60

Солиқ солиш бўйича маслаҳат: – 78-140-32-30, 71-241-83-65

Шунингдек, қўшилган қиймат солиғи тўловчиларга Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг telegram канали орқали қуйидаги йўналишларда сифатли ва юқори малакали сервис хизматлари кўрсатилади. 

ҚҚС ҳисоботлари бўйича:

Вахапов Зафар👉 @Zafar_Toshkent_QQS

Умаров Анвар 👉 @Anvar_DSB_QQS

Солиқ маъмурчилиги бўйича:

Саидхонов Нодир 👉 @Nodir_Toshkent_DSB_Kameral

Алимардонов Ғайрат 👉 @GayratAlimardonov

Солиқ қарзи масалалари бўйича:

Ҳасанов Ботир 👉 @Botir625

Тушумлар тўғрисида маълумотнома ва шахсий ҳисобварақ билан боғлиқ масалалар бўйича:

Мирпўлатов Жахонгир 👉 @jahongir3366

Утеев Жамшид 👉 @jam_1977

Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси фаолиятига оид бошқа ташкилий масалалар бўйича:

Асатуллаев Дилшод (бошқарма бошлиғи ёрдамчиси)👉@asatullayevd

Тошкент шаҳар ДСБ👉@Toshkent_sh_DSBга мурожаат қилиш мумкин.

Телеграм бот орқали йўлланган мурожаатлар 7/24 режимида қабул қилинади ва 1 кун муддатда жавоб қайтарилади.

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19