25

Россияликларнинг ўзбекистонлик мигрантлар ҳақидаги фикрлари ўзгармоқда

ЖАМИЯТ 09.07.2020, 18:45
1479
Россияликларнинг ўзбекистонлик мигрантлар ҳақидаги фикрлари ўзгармоқда

Пандемия пайтида Россияда ишсиз қолган меҳнат мигрантлари томонидан пул топиш мақсадида жиноят содир этиш ҳолатлари кўпайиши башорат қилинган эди. Аммо Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, бу даврда мигрантлар ўртасида жиноятчилик пасайган. Аксинча, меҳнат мигрантлари инқироз шароитида ҳатто маҳаллий аҳолига нисбатан бир-бирини кўпроқ қўллаб-қувватлашга ҳаракат қилишган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Матбуот котиби хабар қилмоқда.

Россия Федерацияси президенти ҳузуридаги Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси маълумотларига кўра, сўнгги ойларда мигрантларнинг 40 фоизи, маҳаллий аҳолининг эса 20 фоизи ишсиз қолган.

Маҳаллий аҳоли яккаланиб қолган, мигрантлар эса ватандошларини қидириб, уларга ёрдам беришни бошлаган. Бу ҳолат мигрантлар тўғрисидаги тасаввурларни бутунлай ўзгартирди, дея таъкидлаган Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси катта илмий ходими Евгений Варшавер.  

“Мигрантлар янада ҳамжиҳатлашди, коронавирусга ва ҳукумат томонидан таклиф қилинган чораларга масъулиятлироқ бўлишди. Шундай қийин шароитда ташкиллаштирилган ҳолда бир-бирига ёрдам беришди. Масалан, Ўзбекистонда чет элдаги ватандошлар учун пул йиғадиган махсус жамғармалар ташкил этилди ва элчихона орқали ушбу пуллар етказиб берилди ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари шу ерда тарқатилди. Ўйлайманки, ҳозир ҳаммаси аста-секин ўз изига қайтмоқда”, – дейди Евгений Варшавер

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91