28

“Агробанк” тизимида 5800 нафар мижознинг фаолияти тўхтаб қолган. Кўплаб муаммоли кредитлар юзага келиши мумкин

ИҚТИСОДИЁТ 07.07.2020, 09:26
682
“Агробанк” тизимида 5800 нафар мижознинг фаолияти тўхтаб қолган. Кўплаб муаммоли кредитлар юзага келиши мумкин

Давлатимиз раҳбари раислигида банк соҳасида стратегия ижроси ва трансформация жараёни муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда тижорат банклар фаолияти танқидий кўриб чиқилди ва бир қатор долзарб вазифалар белгилаб берилди.Биринчи навбатда банкларда трансформация жараёни етарли даражада фаол олиб борилмаётганлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда пандемия даврида банкнинг қуйи бўғинларида иш тартибини тубдан ўзгартириб, мижозбай усулида ишлаш, уларнинг муаммоларини аниқлаш ва бартараф этиш, мижоз билан яқин ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш вазифаси муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунда “Агробанк” тизимида 5800 нафар мижознинг фаолияти тўхтаб қолган. Улар фаолиятини таҳлил қилганимизда йил охирига бориб 1280 нафар мижозимизнинг 1 трлн. 184 млрд. сўмлик муаммоли кредитлари юзага келиши кутилмоқда, деб хабар бермоқда “Агробанк” АТБ бошқаруви раиси Рустам МАМАТҚУЛОВ.

“Агробанк” АТБ томонидан ҳозирги кунда трансформация жараёнларини жадаллаштириш мақсадида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, халқаро тоифадаги консалтинг компаниялари жалб қилинди.

Муҳтарам Юртбошимиз муаммоли кредитларни ҳудудлар кесимида батафсил таҳлил қилиб, кредит портфели сифатини сақлаб қолиш бўйича таъсирчан механизм ишлаб чиқиш бўйича аниқ кўрсатмалар берди. Мазкур кўрсатма юзасидан банкнинг масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилиб, ҳудудларга чиққан ҳолда мижозларга амалий ёрдам кўрсатиш режалаштирилмоқда.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19