28

Яна 78 бемор: Тошкент ва Наманганда аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар сони ортди

ЖАМИЯТ 07.07.2020, 00:12
849
Яна 78 бемор: Тошкент ва Наманганда аҳоли орасида коронавирус юқтирганлар сони ортди

2020 йил 6 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 10362 (+78) нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда ССВ хабар қилди.

Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 29 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 16 нафари Наманган вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 10 нафари аҳоли орасида, 2 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида) аниқланган.

 Бугун Тошкент шаҳридаги тиббиёт муассасаларида 62 нафар, Жиззах вилоятида 22 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 8 нафар, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида 7 нафар, жами 106 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб юртимизда 6628 (+106) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (64 фоиз) соғайган.

 Ҳозирда мамлакатимизда 3697 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19