25

Россиялик бир гуруҳ вирусологлар пандемия билан курашда кўмаклашиш учун Қозоғистонга келди

ДУНЁ 06.07.2020, 23:31
630
Россиялик бир гуруҳ вирусологлар пандемия билан курашда кўмаклашиш учун Қозоғистонга келди

Эпидемиологлар, вирусологлар ва бошқа ихтисослашган соҳа шифокорларидан иборат 32 кишилик гуруҳ келди. Бу ҳақда Tengrinews.kz  хабар беради.

6 июль куни махсус рейс билан Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Роспотребнадзор (санитария ва эпидемиология бўйича давлат назорати, эпидемияга қарши тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказиш, шунингдек истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида назоратни амалга оширадиган Россия Федерациясининг Федерал хизмати)нинг бир гуруҳ шифокорлари Нур-Султонга келишди.

Россиялик шифокорлар коронавирус инфекциясига қарши биргаликда курашиш учун Қозоғистон Бош вазири Асқар Маминнинг Россия Бош вазири Михаил Мишустин билан келишувлари доирасида ташриф буюришди.

32 кишидан иборат гуруҳга эпидемиологлар, вирусологлар ва бошқа ихтисослашган соҳа шифокорлари киритилган.

Россиялик мутахассислар қозоқ шифокорларига коронавирус пандемиясига қарши курашда маслаҳат ва амалий ёрдам кўрсатадилар.
 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91