28

Коронавируснинг инсондан инсонга юқиши бўйича янги далиллар эълон қилинди

САЛОМАТЛИК 06.07.2020, 20:00
4223
Коронавируснинг инсондан инсонга юқиши бўйича янги далиллар эълон қилинди

Жаҳоннинг юзлаб олимлари Жаҳон Соғлиқни Сақлаш ташкилотини коронавирус профилактикаси бўйича тавсияларни қайта кўриб чиқишга чақирмоқдалар. Мутахассисларнинг айтишича, уларда вируснинг инсондан инсонга юқиши бўйича янги далиллар мавжуд.

Жумладан, олимларнинг фикрича, СОВИД-19 ҳаводаги майда зарралар орқали инсонга юқиши мумкин, ҳамда ёпиқ хона ичида ушбу зарралар бемалол ҳаракатланиши мумкин.

Бугунги кунгача ЖССТ коронавирус инсонга нафас олиш йўлларидан акс урганда, ёки йўталганда ажраладиган йирик томчилар орқали юқади деган ҳулосани айтиб келмоқда эди.

Жаҳоннинг 32 давлатидан 239 нафар мутахассис эса очиқ хат орқали ЖССТдан ўз тавсияларини қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқдалар.

Ташкилот вакиллар мактубни ўрганиб чиқаётганликларини маълум қилдилар. Шунга қарамай, улардан баъзилари олимларнинг хавотирлари асоссиз эканлигини ёзмоқдалар.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19