25

Кабага тегиниш мумкин эмас: бу йилги Ҳаж мавсуми қоидалари эълон қилинди

ДУНЁ 06.07.2020, 16:23
881
Кабага тегиниш мумкин эмас: бу йилги Ҳаж мавсуми қоидалари эълон қилинди

Саудия Арабистони Ҳаж 2020 мавсумида ҳожилар орасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш учун амал қилиниши керак бўлган қоидалар тўпламини эълон қилди. Бу ҳақда давлат ахборот агентлиги хабар берган.

Саудия ҳукумати июнь ойида коронавирус пандемиайси туфайли бу йилги ҳаж мавсумида қатнашувчилар сони 1000 нафаргача қисқартирилишини маълум қилганди. Унга кўра, бу мавсумда ҳаж маҳаллий мусулмонлар билан ўтказилиб, хориждан мусулмонлар қабул қилинмайди.

Четдан ҳожиларни қабул қилмаслик замонавий тарихда илк бор кузатилётган ҳолатдир.

Янги қоидаларга кўра, бу йилги ҳаж мавсумида исломдаги энг муқаддас жой ҳисобланган Кабатуллоҳга тегиниш тақиқланади. Умумий ибодатлар ва Кабани тавоф қилиш пайтида мусулмонлар бир ярим метрлик ижтимоий масофани сақлашлари керак бўлади.

Шунингдек, Ҳаж ибодатидаги муқаддас жойлар бўлган Мино, Муздалифа ва Арофатга фақатгина ташкилотчилар ва ҳожилар боришлари мумкин бўлади. Уларнинг барчаси ҳар доим юз ниқобларини тақишлари мажбурийдир.

Маълумот учун, бу йилги ҳаж мавсуми 19 июлдан 2 августгача давом этади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91