28

Чеченистон президентини танқид қилган блогер отиб кетилди

ДУНЁ 06.07.2020, 14:01
2506
Чеченистон президентини танқид қилган блогер отиб кетилди

4 июнь куни Австриянинг Герасдорф шаҳридаги савдо марказларидан бирида чеченистонлик 43 ёшли блогер Мамихан Умаров отиб кетилди. Ўқ унинг бошига теккан, дея хабар берди "Азон.уз" "Евроньюс" маълумотига таянган ҳолда.

Ушбу қотиллик бўйича икки Россия фуқароси қўлга олинди, уларнинг ҳар иккиси ҳам чеченистонлик. 

Австрияда Мартин Бек исмини олган ва Ютубда “Веналик Анзор” номидаги канални юритган Мамиханов Чеченистон ҳукуматини, хусусан, мамлакат раҳбари Рамзан Қодировни ашаддий танқид қилиб келган. Шунингдек, у бир пайтлар Россияга қарши жангларда қатнашганини эътироф этган, Украина разведкаси билан ҳамкорлик қилган.  

Мамихан Умаров Австрияда 2005 йилдан бери яшаб келаётган эди. 

Умаровнинг ўлдирилиши Европада яшаётган чеченларга қарши охирги бир йилда уюштирилган тўртинчи суиқасд бўлди. 2019 йилнинг августида Германияда Зелимхан Хангошвили, 1 февралда Францияда Имран Алиев, 26 февралда эса Швецияда Тумсо Абдураҳманов ўлдириб кетилган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19