28

Қаршида эр хотинини пичоқлаб ўлдирди (видео)

ЖИНОЯТ 06.07.2020, 13:46
2455
Қаршида эр хотинини пичоқлаб ўлдирди (видео)

Қарши туманида истиқомат қилувчи 40 ёшни қоралаб қолган фуқаро ичкилик таъсирида хотини билан жанжаллашиб, тузатиб бўлмас хатога қўл урди. Бу ҳақда "25 соат" кўрсатувида маълум қилинди.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 17 июнь куни у кўчада улфатлари билан спиртли ичимлик ичиб, уйига қайтади. Хотинининг "Яна ичдингизми, уйда ҳеч вақо қолмади, болалар оч деган" гапига жавобан жанжал бошлайди. Эрининг доимий шундай ҳолатидан чарчаган хотин унга оғир гапиради. Бунга чидай олмаган эркак эса столнинг устида турган ошхона пичоғини олиб, рафиқасининг кўксига санчади. Бу ҳам камлик қилгандек, пичоқни аёлнинг қорнига қайта-қайта санчиб, ерга йиқитади. Натижада аёл олган тан жароҳатлари сабаб воқеа жойида вафот этган. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19