28

ЖССТ томонидан коронавирусга қарши ишончли препарат номи маълум қилинди

САЛОМАТЛИК 06.07.2020, 08:18
2541
ЖССТ томонидан коронавирусга қарши ишончли препарат номи маълум қилинди

ЖССТнинг катта илмий ходими Сумия Сваминатан вирусга қарши препаратларни тестдан ўтказиш вақтида "Ремдесивир" умид берувчи натижа қайд этганини маълум қилди. У бундай баёнотни БМТнинг Женевада жойлашган офисида хорижий мухбирлар брифингда брифингида айтиб ўтди.

"Ҳозирда “Ремдесивир”дан ташқари, шифохонага тушиш ҳолатини камайтирувчи вирусга қарши бирорта ҳам препарат йўқ. Аммо мана шу дори ҳам коронавирусдан ўлим ҳолатининг олдини ололмайди”, деди Сваминатан.

Ушбу препарат илгари АҚШда шошилинч равишда COVID-19 ни даволаш учун тасдиқланган. Бунга қадар “Ремдесивир” SARS ва MERS вирусларини даволашда самарали эканлиги исботланган.

COVID-19 билан оғриган беморларга олти ампуладан фойдаланган ҳолда беш кунлик курс буюрилади, уларнинг қиймати 2,3 минг доллардан ошади.

 АҚШ янги коронавирус келтириб чиқарадиган касалликни даволаш учун ишлатиладиган “Ремдесивир” препаратининг деярли барча заҳирасини сотиб олган. Америка маъмурияти 500 мингдан ортиқ дозани қўлга киритган. Бу июль, август ва сентябрь ойларида ишлаб чиқариладиган препарат ҳажмининг 90 фоизига тўғри келади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19