28

Россиялик мутахассислар билан тиббиётни рақамлаштириш йўллари муҳокама қилинди

ЖАМИЯТ 06.07.2020, 07:04
420
Россиялик мутахассислар билан тиббиётни рақамлаштириш йўллари муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси россиялик ҳамкасбларига мамлакат Ҳукуматининг COVID-19 билан курашишнинг юқори самарадорлигига йўналтирилган алгоритм тезкор ҳаракатини тақдим этди. Бу ҳақда Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Агар 2020 йил 15 мартда мамлакатлар пойтахтларида коронавируснинг дастлабки ҳолатлари расман қайд этилган бўлса, 22 мартга келиб, Тошкентда жамоат транспорти тўхтатилган эди. 30 мартда эса — мамлакат бўйлаб шахсий автомобилларнинг ҳаракати чегараланди ва бутун мамлакат бўйлаб ҳаво транспорти ҳаракати тўхтатилди. 1 апрелдан ўзини ўзи изоляция қилиш тартиби жорий этилди, ва бу 6 апрелдан мамлакатнинг барча фуқаролари учун шарт этиб белгиланди. Шунингдек, 6 апрелдан мототранспорт (скутер) ва велосипедларда ҳаракатланиш ҳам чегараланди. 

Ўзининг пухта ўйланганлигини ва зарур эканлигини исботлаган ушбу босқичлар 2020 йил 30 июнда InfoSpace анжумани доирасидаги бўлиб ўтган онлайн сессиядаги Миллий палата раиси Ровшан Изамовнинг тақдимотида батафсил ёритилди. Анжуман Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси Молиявий ва инвестиция-саноат сиёсати кенгаши томонидан ташкил этилган.

Соғлиқни сақлашдаги инновациялар бўйича ўтказилган сессияни ўзига хос «келажакка ойна» десак ҳам бўлади. Зеро унда рақамли тиббиёт кенг маънода қандай ривожланганлигини COVID-19 пандемияси юзага чиқарганлиги аниқ-равшан кўрсатиб берган. 

Жорий этилган ва энди ишлаб чиқарилаётган тақдимотлар рақамли тиббиёт, соғлиқни сақлаш иқтисодиёти, фармакология ва бошқа соҳаларнинг обрўли экспертлари томонидан ўқиб эшиттирилди. 

Миллий палата тақдимотида асосий урғу берилганидек, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси туфайли чора кўриш мақсадида зудлик билан мамлакат Бош вазири раислигида Республика махсус комиссияси шакллантирилган. Ва ушбу комиссияга пандемиянинг барча босқичларида  стратегияни ва аниқ чораларни тўлиқ белгилаш вазифаси юклатилган. Ушбу чораларнинг самарадорлиги ҳақида COVID-19 билан боғлиқ статистика гувоҳлик беради. Ва у Ўзбекистонда бошқа кўпгина мамлакатларга қараганда аҳвол бир мунча яхши эканлигини кўрсатиб турибди. 

Сессия давомида COVID-19 пандемиясининг соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни тезлаштиришга таъсири, инновацион тиббиётнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиши ва молиялаштирилиши каби масалалар муҳокама этилди. Шунингдек, муҳокамадан дори воситалари ҳаракатининг мониторингининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ҳам ўрин олди. Бунда айнан қолоқ технологиялар ва рақамли трансформацияни ҳал этиш, яъни сунъий интеллект, блокчейн, телетиббиёт ва бошқа бир қатор масалалар назарда тутилган.   

Хусусан, соғлиқни сақлашни ташкиллаштиришдаги технологиялар таъсири билан боғлиқ ўзгаришлар бўйича башоратлар қаторида рақамли мониторинг, профилактика, терапия, ташҳислаш ва сунъий интеллект ёрдамида қарорлар қабул қилиш ҳақида  сўз юритилди. 

Тиббий ёрдамни ташкиллаштиришда рақамлаштиришни жорий этиш (Deloitte технологияси), мутахассисилар фикрича, синхронизация ҳисобига шифокорларнинг етишмовчилигига чек қўйилишига олиб келади, шунингдек, беморни унинг ўзини қандай даволаётганлигига жалб этилишига ҳам олиб келади. Бемор билан шифокор ўртасида йўлга қўйилган ахборот алмашинуви туфайли унга кўрсатилаётган ёрдамнинг сифати ошади. Ва бу башоратлар яқин келажак мевасидир. Ахир COVID-19 пандемияси даврида рақамли тиббиётнинг кўпгина элементлари амалда, хусусан, касалликнинг енгил формаси билан шикастланган ва уй карантинига олинган беморларни даволашда синалдику.

Мазкур тажриба Ўзбекистон учун жуда муҳим. Ва бу ерда ҳам июль ойидан бошлаб COVID-19 нинг енгил формаси билан касалланганларни даволашда ва касалликнинг асоратсиз кечишида қўлланила бошланади. 

Ушбу онлайн анжуманда иштирок этиш мутахассисларга тажриба ва долзарб ишланмалар билан алмашиниш имконини бериш баробарида алоқалар ўрнатиш имконини ҳам берди. Ва бу рақамли тиббиёт соҳасидаги серунум лойиҳаларнинг бошланиши бўлиши мумкин. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19