28

Пойтахт кўчаларида туристик йўл кўрсаткичлар ўрнатиш ишларининг иккинчи босқичи якунланди (фото)

ЖАМИЯТ 06.07.2020, 06:21
421
Пойтахт кўчаларида туристик йўл кўрсаткичлар ўрнатиш ишларининг иккинчи босқичи якунланди (фото)

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги ПҚ-3514-сонли қарорига мувофиқ Тошкент шаҳридаги туризм томоша объектларига олиб борувчи йўллар бўйида белгиланган стандартлар асосида 2 хил тилдаги (ўзбек ва инглиз тилларида) туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилишининг 2-босқичи якунланди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги қошидаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаменти билан ҳамкорликда амалга оширилди. 

Юқоридаги лойиҳа доирасида, Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри, Ғофур Ғулом уй-музейи, Республика қўғирчоқ театри, Сергей Есенин уй-музейи, Сергей Бородин уй-музейи, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри, Абдулла Қаххор уй-музейи, Юнус Ражабий уй-музейи, Ўзбекистон давлат Табиат музейига олиб борувчи йўллар бўйида иккинчи босқич натижасига кўра жами 82 та туристик йўл белгилари ўрнатилди.

Шу кунга қадар умумий сонига кўра 210 та туристик йўл кўрсатгичлари ўрнатилди.


 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19