28

Наманганда туғилган тўрт эгизакнинг онаси: "Бир ўғлимиздан айрилиб қолгандик, Яратган тўрт ўғил берди"

ЖАМИЯТ 03.07.2020, 20:46
3469
Наманганда туғилган тўрт эгизакнинг онаси: "Бир ўғлимиздан айрилиб қолгандик, Яратган тўрт ўғил берди"

Наманган вилоят перинатал марказида 1 июль, чоршанба куни дунёга келган тўрт нафар эгиз чақалоқлар ҳақида сайтимизда аввалроқ видео-хабар берилганди.

Бугун эгизакларнинг онаси Мадина Икромовага туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар топширилди. Бу ҳақда Азизбек Абдувалиев хабар берди.

Чақалоқларга Абдуллохон, Абдураззоқхон, Абдураҳмонхон ва Абдулвоситхон деган исмлар қўйилди. Уларнинг отаси Баҳодир Ҳозилов буни хўжалар авлодидан эканлиги, шу боис бундай исмлар танлангани билан изоҳлади.

Фото: ДХА вилоят бошқармаси ахборот хизмати

— 2018 йилда туғилган ўғлим Рустамхондан 9 ойлигида ажралиб қолгандик. Худойим унинг ўрнига 4 нафар ўғил фарзанд ҳадя қилди. Ҳомиладорлигимнинг олтинчи ҳафтасида шифокорларга кўринганимда уч эгизак деб айтишганди. 11 ҳафталикда эса уларнинг 4 эгизак эканлиги маълум бўлди, — дейди Мадина Икромова.

Фото: ДХА вилоят бошқармаси ахборот хизмати

Чақалоқларнинг онасига перинитал марказда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни топширган Наманган шаҳар 1-сонли ФҲДЁ мудираси Нодира Обиддинованинг айтишича, шаҳарда 2020 йилнинг шу кунигача 8 мингдан ортиқ чақалоқ туғилган. Улардан 200 нафардан ортиғи эгизак, 4 нафари уч эгизак. 4 эгизакнинг дунёга келиши эса яқин орада илк бор қайд этилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19