28

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси коронавирусдан вафот этди

ДУНЁ 03.07.2020, 16:37
1845
Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси коронавирусдан вафот этди

Ҳабиб Нурмагомедовнинг отаси Абдулманап Нурмагомедов вафот этди. Бу ҳақда Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилди.

"Дўстларим, Абдулманап Нурмагомедов бу дунёни тарк этгани ҳақида ачинарли хабар келди. Мен бутун чечен халқини Абдулманап Магомедовичнинг оиласига чин дилдан таъзия изҳор этаман! У бизни тарк этиб, яхши ном қолдириб, муносиб авлодни вояга этказди", - деб ёзган Чеченистон раҳбари.

Маълумотларга кўра, Ҳабиб Нурмагомедов 22 июнь куни отасининг аҳволи оғир бўлганини хабар қилган. Унинг сўзларига кўра, мураббий коронавирусга чалинган, аммо "инфекция ўз оқибатларини қолдирган" ва у Москвадаги касалхонада реанимацияда ётган. У дастлаб пневмония билан касалхонага ётқизилган, аммо кейинчалик инсультга учраган ва бир ҳафта комада ётган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19