25

Аҳоли орасидан Жиззахда 27 нафар, Тошкентда 20 нафар одамда коронавирус аниқланди

ЖАМИЯТ 02.07.2020, 23:51
876
Аҳоли орасидан Жиззахда 27 нафар, Тошкентда 20 нафар одамда коронавирус аниқланди

2020 йил 2 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 9078 (+82) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 33 нафари Жиззах вилоятида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 27 нафари аҳоли орасида), 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 6 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 20 нафари аҳоли орасида), 17 нафар Тошкент вилоятида (шундан 12 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари аҳоли орасида, 1 нафари халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиси), 6 нафари Навоий вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 6034 (+187) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3017 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+27° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91