28

Иккита клуб бадал тўламагани учун Ўзбекистон профессионал футбол лигасидан чиқарилди

СПОРТ 02.07.2020, 20:12
1014
Иккита клуб бадал тўламагани учун Ўзбекистон профессионал футбол лигасидан чиқарилди

Ўзбекистон профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг  2020 йил 30 июндаги 04-сонли йиғилиш баёнига асосан “Шердор” ва “Иттифоқ Навоий” футбол клублари белгиланган талабларни бажармаётгани ҳамда қатнашчилик бадали ва бошқа тўловларни ўз вақтида тўламагани учун Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси қатнашчилари сафидан чиқарилди. Бу ҳақда Стадион.уз хабар берди.

“Шердор” футбол клуби 2018 йилда, “Иттифоқ Навоий” футбол клуби эса 2019 йилда Про-лигада иштирок этиши учун шартли равишда қабул қилинган бўлиб, бунда клублар раҳбариятининг ўша вақтда ЎзПФЛ томонидан қўйилган талабларни бажариш юзасидан берган ваъдалари  муҳим ўрин тутган эди. Бироқ, ҳозирга қадар мазкур футбол клублари ўз мажбуриятларини бажаргани йўқ. 

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси жорий йилнинг январь ойида Про-лигада иштирок этувчи футбол клубларининг умумий иш фаолияти, ижро интизоми ҳамда регламент талабларининг бажарилишини ўрганиш мақсадида Ишчи гуруҳ ташкил қилганди. Бунда “Шердор” футбол клубининг фаолияти ўрганилган. Ўрганишлар жараёнида футбол клубининг молиявий-ҳисоб фаолияти тўлиқ юритилмаслиги, 2020 йилги харажатлар сметаси тасдиқланган бўлса-да молиялаштириш манбаларининг мавжуд эмаслиги аниқланган.

“Шердор” футбол клубида молиявий ҳолатнинг яхши эмаслиги, қарздорликлар бартараф этилмагани, қатнашчилик бадали ҳатто ўтган мавсум учун ҳам тўлиқ тўланмагани, молиявий-ҳисоб фаолияти талаб даражасида юритилмаслигидан келиб чиқиб, ЎзПФЛ унинг келгуси фаолиятига шубҳа билан қарайди. Аслида “Шердор” футбол клубининг 2020 йил 24 февралдаги 07-сонли мурожаат хатига асосан, футбол клубига жорий йилнинг 1 апрелига қадар вазиятни ўнглаш учун муддат берилган ҳамда шартли равишда Биринчи лига иштирокчиси сифатида рўйхатдан ўтишига рухсат берилганди.  Шундай бўлсада, “Шердор” футбол клуби кетма-кет кафолат хати ёзиш билан чекланди холос. Аслида эса клублар аввал қатнашчилик бадалини тўлаб, сўнг мусобақада иштирок этиши керак. ЎзПФЛ эса бу борада клубларга доим имконият яратиб беради. Аммо ўтган йиллардан ҳам қарздор бўлган клубларнинг мусобақада давом этиши, Мусобақалар ўтказиш регламентининг бузилиши ҳисобланади. ЎзПФЛ бундай клубларга вазиятни чигаллаштирмай, Иккинчи лига мусобақасида фаолиятини давом эттиришни тавсия қилади. 

Шу билан бирга, “Иттифоқ Навоий” футбол клуби ҳам ўтган йилги мавсумда чемпионатда муносиб иштирок этмагани, регламент талабларини тўлиқ бажармаётгани, қатнашчилик бадали юзасидан “Шердор” футбол клубидаги каби қарздорликлар мавжуд эканидан келиб чиқиб, Иккинчи лига учун тавсия этилади. “Шердор” ва “Иттифоқ Навоий” футбол клублари қатнашчилар сафидан чиқарилгани учун мазкур футбол клублари ва уларнинг футболчилар билан меҳнат шартномалари муддатидан олдин бекор қилингудек бўлса, футболчиларнинг ЎзПФЛ мусобақаларида иштирок этувчи бошқа футбол клублари билан имзолаган меҳнат шартномалари рўйхатдан ўтказиб берилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19