25

Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ҳолати юзасидан расмий ахборот берилди

ДУНЁ 02.07.2020, 19:26
904
Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ҳолати юзасидан расмий ахборот берилди

Россия-Қозоғистон чегарасида тўпланиб қолган Ўзбекистон фуқаролари ҳолати юзасидан ТИВ расмий ахборот берди.

Мамлакатимизнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари берган маълумотга кўра, Россия-Қозоғистон чегараси «Маштаково» ва «Сагарчин» назорат-ўтказиш пунктлари яқинида Ўзбекистон фуқаролари тўплангани кузатилмоқда.

ТИВ ахборот хизмати маълумотига кўра, мазкур масала мамлакатимизнинг Москва ва Нур-Султон шаҳарларидаги элчихоналари, Қозон ва Ақтау шаҳарларидаги бош консулхоналари томонидан назоратга олинган, Россия ва Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан музокараларолиб борилмоқда.

ТИВ Оператив штаби ушбу вазият тўғрисида маълумотни Республика махсус комиссиясига киритди.

1 июндан буён Россиянинг турли шаҳарларидан 25 та чартер рейслари ташкиллаштирилди ҳамда ҳафта охиригача Новосибирск, Қозон, Екатеринбург, Москва, Ростов-Дон шаҳарларига навбатдаги рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91