28

Асакалик 9 ёшли кизчани 16 жойидан пичоқлаб ўлдирган қотил 23 ёшли қўшни аёл бўлиб чиқди (видео)

ЖАМИЯТ 02.07.2020, 16:15
17439
Асакалик 9 ёшли кизчани 16 жойидан пичоқлаб ўлдирган қотил 23 ёшли қўшни аёл бўлиб чиқди (видео)

Сал аввал, Асака туманида 9 ёшли қизча хонадонида танисанинг 16 жойидан кесилган-санчилган жароҳат билан ўлик ҳолда топилгани хабар қилинган эди. 

Ушбу қотилликни содир этган шахс аниқланди, дея хабар берган Марказ тв канали блогери ўз чиқишида. Унинг маълум қилишича, қизалоқнинг қотили унинг 23 ёшли аёл қўшниси бўлиб чиққан. 

А. исмли қўшни аёл сартарош бўлган ва ўша қотиллик содир этилган кун марҳуманинг онаси шу қўшнисининг уйига сочини бўяб қўйишни илтимос қилиб чиқади. Сартарош қўшнисининг сочини бўяб қўйгач, ўзининг 2 ойлик чақалоғини унинг қўлига бериб, сочини ювиш муддати бўлгунга қадар ушлаб туришини, ўзи эса кўчада иши борлигини айтиб, уйидан чиқиб кетади. А. шу пайтда ўша қўшнисининг уйига ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб ўғрилиқ қилиш мақсадида киради, у ердан тилла тақинчоқлар ва пулларни олгач, чиқиб кетаётганида 9 ёшли қизча уни кўриб қолади. Жиноят устига яна жиноят қилиб, аёл қўшнисининг 9 ёшли қизини уй ичига олиб кириб, ваҳшийларча ўлдиради. Унинг танасига 16 марта ёки 18 марта пичоқ кесиб, санчиб ўлдирган. 

Шундан сўнг қотил, яна ҳеч нарса кўрмагандек, уйига қайтиб, марҳума қизчанинг онасининг сочини ювиб, боласига қараб, аёл билан бироз суҳбатлашиб ўтиради. Қизчанинг онаси уйига қайтгач эса боласини таниб бўлмас даражада кўради.

Блогернинг маълум қилишича, қизалоқ, Ички ишлар органи ходимининг фарзанди бўлган. Қотиллик юз берган кундан бошлаб туман, вилоят ҳуқуқ-тартибот ходимлари кеча- кундуз мазкур жиноят иши билан шуғулланишган. Қотилликда гумонланувчи топилган ва ҳозирда қамоққа олинган. 

Яқин орада ушбу жиноят иши бўйича расмий маълумот тақдим этамиз.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19