28

“Коронавирусдан вафот этган беморнинг мурдаси 15 соат шифохонанинг ичида турди”. Ғузорда карантинга ёпилган шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида вазият ёмонлиги айтилмоқда (Видео)

ЖАМИЯТ 02.07.2020, 15:01
Теглар: Видео
3827
“Коронавирусдан вафот этган беморнинг мурдаси 15 соат шифохонанинг ичида турди”. Ғузорда карантинга ёпилган шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида вазият ёмонлиги айтилмоқда (Видео)

Ғузор туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими ва жонлантириш бўлимида ишловчи бир гуруҳ тиббиёт ходимлари томонидан «Nasafnews»га мурожаат келиб тушган. Видеомурожаат йўллаган тиббиёт ходимлари карантинда сақланаётганларга яратилган шароитлар қониқарсиз экани ҳақида ҳикоя қилишади. Шифокорларнинг сўзларига кўра, айни пайтда 20 нафарга яқин тиббиёт ходимлари вирус ўчоғида қолишгани маълум қилинган.

– 28 июнь куни 64 ёшли С.Ҳ.ни  тез тиббий ёрдам бўлимига оғир аҳволда олиб келишди. Коронавирус аломатлари бор беморни нега юқумли касалликлар шифохонаси эмас, айнан бизнинг бўлимга олиб келишганига ҳайронмиз. Шундан сўнг, бемор вафот этди. Вафот этгандан сўнг ҳам унинг мурдасини ҳеч ким бўлимдан олиб чиқмади. Ҳамма тиббиёт ходимлари ҳаттоки маъмурият ўзини олиб қочди. Мурда 15 соат шифохонанинг ичида турди. Ҳамширалар билан бир аммаллаб ўзимиз беморни олиб чиқдик,- дейди реанематолог шифокор. (шифокор ўз исмини сир қолишини айтди)

– Бизнинг аҳволимиз билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ҳаммани карантин деб тиқиб ташлашди. Энг ёмони қўл ювишга ҳам шароит йўқ. Ҳовуздан сув олишга ҳам қўрқиб қолганмиз. Тиббий ниқоб, қўлқоп, бирламчи дори воситалари етишмайди. Ўзимиз вирус ўчоғида турибмиз. Аммо шароит бўлмаса қандай вирусдан ҳимояланамиз, – дейди шифокорлардан бири.
 

Шифокорларнинг маълум қилишича, марҳумнинг акаси ва турмуш ўртоғига ҳам коронавирус юққанининг эҳтимоли юқори. Ҳозирда улар бўлимдан вилоят юқумли касалликлар шифохонасига юборилган. Биз мазкур ҳолат бўйича ҳамма нарсани яшираётган ва ҳолат бўйича аниқ ахборот бермай турган Қашқадарё вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасидан эмас, Соғлиқни сақлаш вазирлигидан аниқ изоҳ кутамиз.

Шарҳлар

Хонанда Каниза коронавирусга чалинганини маълум қилди (Видео)

17.07.2020, 13:35

Ижтимоий тармоқларда хонанда Канизанинг коронавирусга чалингани ҳақида гапирган видеолавҳа тарқалди.Унда Каниза короновирусга чалинганига саккиз кун бўлганлигини, аҳволи борган сари ёмонлашаётганини, неча маротаба қўнғироқ қилаётганига қарамай,...
Ўртасарой карантин зонасидагилар оч ҳолатда ушлаб турилганликларини айтишмоқда (Видео)

09.07.2020, 15:16

Ижтимоий тармоқларда Тошкент, Ўртасарой карантин зонасидаги ҳолат ҳақидаги видеолавҳа тарқалди. Унда карантинга олинганлар қуйидагиларни маълум қилишди:"18 кун бўлди, бизни ҳали ҳам ушлаб туришибди. Кеча обеддан...
Ўзбекистонда коронавирус беморлари учун ажратилган барча койкалар тўлгани маълум қилинди (Видео)

08.07.2020, 15:18

Бу ҳақда ССВ штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов айни дақиқаларда давом этаётган брифингда айтиб ўтди. Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 3986 киши коронавирусдан даволанмоқда.
Ўз соғлигига эътиборсизлик билан қараган беморда коронавирус оғир кечмоқда (Видео)

08.07.2020, 14:50

Видеолавҳада гувоҳи бўлганингиздек, сунъий нафас олиш аппаратига уланган беморнинг аҳволи ниҳоятда оғир кечмоқда. Шифохоналаримизда тез-тез юз бераётган бу каби ачинарли ҳолатларни кўп эшитганмиз, аммо бундан...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19