25

Жиззах шаҳрига кириш-чиқиш қаттиқ назоратга олинди

ЖАМИЯТ 02.07.2020, 14:19
576
Жиззах шаҳрига кириш-чиқиш қаттиқ назоратга олинди

Жиззах шаҳрига кириш-чиқиш қаттиқ назоратга олинди, 4 та маҳаллада коронавирусдан зарарланганлар аниқланди.

Шаҳар ҳокимининг 2020 йил 1 июлдаги №796-сонли қарорига мувофиқ, 2 июлдан бошлаб шаҳарга кириш ва чиқиш қаттиқ назорат остига олинди.

«Қалия», «Бунёдкор», «Зилол» ва «Маданият» маҳаллалари ҳудудларига кириб-чиқиш тўхтатилди. Бунга қадар вилоятнинг Шароф Рашидов, Дўстлик ва Ғаллаорол туманлари «қизил» ҳудуд тоифасига киритилган эди. 29 июнь куни Жиззахда туғилган кунда коронавирус юқтириб олган 72 ёшли отахон вафот этгани тўғрисида хабар берилганди.

30 июнь куни Ўзбекистондаги туман ва шаҳарлар эпидемиологик тоифалари рўйхати янгиланган. Янги рўйхатга кўра, Шароф Рашидов тумани «қизил», қолган барча туманлар «яшил» ҳудудга киритилган эди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+29° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91