25

Эртага Ўзбекистонга Россиянинг 2 та ҳудудидан чартер рейс келади

ЖАМИЯТ 02.07.2020, 08:42
485
Эртага Ўзбекистонга Россиянинг 2 та ҳудудидан чартер рейс келади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эртага, 3 июль куни ташкил этиладиган чартер рейслар жадвалини маълум қилди. Унга кўра:

Тошкент – Новосибирск – Тошкент

Тошкент – Қозон – Тошкент чаретр рейслари амалга оширилади. 

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин.

Эслатиб ўатмиз, бугун Тошкент – Санкт-Петербург – Тошкент ва Тошкент – Рига – Тошкент чартер рейслари амалга оширилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91