28

Ўзбекистонда яна 110 кишида вирус аниқланди. Касаллик аҳоли орасидан чиқишда давом этмоқда

ЖАМИЯТ 02.07.2020, 00:05
3243
Ўзбекистонда яна 110 кишида вирус аниқланди. Касаллик аҳоли орасидан чиқишда давом этмоқда

2020 йил 1 июль соат 23:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 8781 (+110) нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Янги касалланиш ҳолатларининг 69 нафари Карантин марказидаги фуқаролар (барчаси хориждан келган) орасида, 26 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 13 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 13 нафари аҳоли орасида), 10 нафар Сирдарё вилоятида (шундан 5 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 5 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Бухоро вилоятида (шундан 1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида, 1 нафари аҳоли орасида), 2 нафари Самарқанд ва 1 нафари Қашқадарё  вилоятида  коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб, карантинга олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Айни пайтда юртимизда 5847 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (66 фоиз) соғайган. 2907 нафар бемор даволанишда қолмоқда. 

Аввалроқ қашқадарёлик 64 ёшли эркакда коронавирус аниқлангани, аммо шифокорларга кеч мурожаат қилгани туфайли вафот этгани хабар қилинганди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+30° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19