25

"Сил, гепатит, юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликларга чалинган эди..." Қамоқхонада махкум қийноқдан ўлгани айтилган хабарга Бош прокуратура баёнот берди

ЖАМИЯТ 01.07.2020, 23:06
802
"Сил, гепатит, юрак етишмовчилиги ва бошқа касалликларга чалинган эди..." Қамоқхонада махкум қийноқдан ўлгани айтилган хабарга Бош прокуратура баёнот берди

Ўзбекистон Бош прокуратураси ижтимоий тармоқларда маҳкум Ф.Хидировнинг қамоқхонада қийноққа солиниб, вафот этгани айтилган хабарларга расмий баёнот берди.

Аниқланишича, маҳкум Хидиров 2020 йил 3 июнь куни Навоий вилоятида жойлашган 11-сон жазони ижро этиш колониясидан даволаниш учун ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг Маҳкумлар учун ихтисослаштирилган касалхонасига келтирилиб, сил касалликлар бўлинмасига даволаниш учун жойлаштирилган.    

18 июнь куни шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай у вафот этган.

Маҳкум Ф.Хидиров 27.11.1975 йилда Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида туғилган. Муқаддам тўрт маротаба судланган. Сўнгги, яъни 5-маротаба 18.10.2010 йилда жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар суди томонидан Жиноят кодексининг қатор моддалари билан айбдор деб топилиб, 11 йил муддатга озодликдан махрум қилиниб, ўта хавфли рецидивист деб топилган.  

Шифокорларнинг берган тиббий хулосасига кўра, мархум маҳкум Ф.Хидиров иккала ўпка яллиғланган сили, сурункали вирусли гепатит (С), ўпка юрак етишмовчилиги ҳамда бошқа бир қатор инсон ҳаёти учун ўта хавфли бўлган касалликларга чалинган бўлиб, уларнинг аксарияти унинг саломатлигига бир мунча аввалроқ жиддий салбий таъсир ўтказиб юборган.

Хусусан, унинг шифохонада вафотига юқорида кўрсатиб ўтилган инсон ҳаёти учун ўта хавфли касалликларнинг сурункали кучайиши оқибатида юзага келган асоратлар сабаб бўлган.

Маҳкум Ф.Хидировнинг ўлими ҳолати юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, унинг вафот этганлиги ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят аломатлари аниқланмаганлиги сабабли 26.06.2020 йилда жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.  

  • Аввалроқ Фейсбук ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси Абдураҳмон Ташанов марҳумнинг фото ва видеосини илова қилган ҳолда ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг 64/18-сонли муассасаси (Сангород)дан Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани Баҳор маҳалласида истиқомат қилган, Навоийдаги колонияда жазо муддатини ўтаётган 45 яшар маҳкум Фарруҳ Хидировнинг ўлиги чиққани ҳақида ўз саҳифасида ёзиб қолдирганди. Аммо кўп ўтмай фойдалануви бу хабарини саҳифасидан ўчириб юборди.

ИИВ берган ахборотда ҳам видео тасвирда кўринаётган қизаришлар бу мурда доғи бўлиб, тан-жароҳатларига алоқаси йўқлиги, маҳкум Ф.Хидиров касаллик ташхиси бўйича  ИИВ ва ССВнинг ҳамкорликдаги 2008 йил 13 август кунидаги 1854-сонли Қарорида кўрсатилган касалликлар рўйхатига тўғри келганлиги сабабли суд муддатини кутаётган бўлгани айтилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+37° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91