25

“Telegram”дан шахсий фотосуратларни юборганнинг жазоси 1 000 долларми?

ЖАМИЯТ 01.07.2020, 22:19
1739
“Telegram”дан шахсий фотосуратларни юборганнинг жазоси 1 000 долларми?

Қашқадарё вилояти ИИБ га 33 ёшли Х.Н. ариза билан мурожаат қилди. У аризасида баён қилишича, ҳозирда Россияда ишлайди, жорий йилнинг февраль ойида “Telegram” мессенжери орқали С. исмли шахс билан танишиб қолади. У билан ўзаро ёзишади, ўзининг бир нечта фотосурат ва видеоларни юборади.

Орадан вақт ўтиб С.  ушбу фотосурат ва видеоларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юборишини айтиб, уни қўрқитади. Тарқатмаслик эвазига эса ундан 1 000 АҚШ доллари миқдорда пул талаб қилади.

Шундан сўнг, 21 ёшли таниши У.О. орқали "шантажчи" С. ни жиноят устида қўлга олишда ёрдам беришини айтади.

Мазкур ариза юзасидан ИИБ ходимлари Қарши шаҳридаги “Шарқ зиёкори” савдо биноси яқинида тезкор-тадбир ўтказди. Қамаши туманида яшовчи 24 ёшли С.А. тадбирда иштирок этаётган фуқаро У.О.дан кимёвий ишлов берилган 900 АҚШ доллари миқдордаги пулни олиб, эвазига ундаги фотосурат ва видеоларни ўчириб юбориш учун ўзига тегишли “Samsung J8” русумли уяли алоқа воситасини У.О.га тақдим қилган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.       

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91