25

Ўзбекистонда цемент нархи нега кўтарилди?

ИҚТИСОДИЁТ 30.06.2020, 16:22
1345
Ўзбекистонда цемент нархи нега кўтарилди?

2020 йилнинг январь-июнь ойларида биржада барча маркали цементнинг ўртача нархи маҳсулотнинг бир тоннаси учун 499,0 минг сўмдан 792,0 минг сўмгача, яъни 59 фоизга ўсди. Нархларнинг ўсиши асосан жорий йилнинг май–июнь ойларига, яъни қурилиш мавсумининг бошланиш даврларига тўғри келмоқда, дея маълумот бермоқда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ахборот хизмати.

Ўтган даврда биржа савдоларига жами 4 075,0 минг тонна цемент қўйилган бўлиб, улардан 4 044,0 минг тоннаси, яъни 99,3 фоизи сотилди. Бунда, республикамизда фаолият юритаётган 28 та цемент ишлаб чиқарувчи корхоналаридан 16 таси ўз маҳсулотларини биржа савдолари орқали реализация қилган.  

 Цементга бўлган талаб ва нархларнинг ошишига карантин талабларининг босқичма-босқич юмшатилиши натижасида қурилиш ишларининг жадаллашуви, сотувчи корхоналар томонидан биржа савдоларига қўйилаётган цемент ҳажмларининг ўртача 25 фоизга пасайтирилганлиги ҳамда цемент маҳсулоти импорти ҳажмларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан деярли 3 баробарга камайганлиги сабаб бўлди.

Биржанинг цемент бозорида талаб ва таклифнинг мутаносиблиги ҳамда цемент нархларининг барқарорлигини бозор иқтисодиётига хос воситаларидан фойдаланган ҳолда таъминлаш мақсадида Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси ва цемент сотувчи корхоналар вакилларидан ташкил этилган Ишчи гуруҳи  томонидан кўрилган тезкор чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 29 июнь куни биржа савдоларида цементнинг ўртача сотилиш нархи 1 кг. учун 792 сўмдан 754 сўмга ёки 5 фоизга пасайди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91