25

Хитойда бўлиб ўтган ёғингарчилик ва тошқинларида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди (видео)

ДУНЁ 29.06.2020, 22:28
819
Хитойда бўлиб ўтган ёғингарчилик ва тошқинларида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди (видео)

Ўтган икки кеча-кундузда Хитойнинг Сичуань провинциясида бўлиб ўтган кучли ёмғирлар ва улар натижасида юзага келган сув тошқини оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар бедарак йўқолид, деб хабар беради Sinxua агентлиги.

Маҳаллий ҳукумат вакилларининг маълум қилишича, кучли шамол ва ёғингарчиликлардан сўнг Мяньнин уездида 12 киши ҳалок бўлган ва ўндан ортиқ киши изсиз йўқолган. Ихай шаҳарчасида эса сув тошқинларидан кейин тўққиз киши ҳалок бўлган ва етти киши бедарак йўқолгани айилмоқда.

Шунингдек, Гаоян уездида ҳам икки киши ҳалок бўлган ва уч киши йўқолган.

Сичуанга ёпирилган табиий офат жами 10 минг кишининг мол-мулкига зарар етказган — маҳаллий йўллар автотрассалардан узилиб қолган, сув ҳатто кўп қватли уйларга ҳам шикаст етказгани айтилмоқда. Фавқулодда хизматлар тумандан 7,7 минг кишини эвакуация қилган.
Видео: 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91