28

Турклар коронавирусни даволашнинг янги усулини топди, бемор бир кечада соғайди

САЛОМАТЛИК 29.06.2020, 10:30
4142
Турклар коронавирусни даволашнинг янги усулини топди, бемор бир кечада соғайди

Туркиялик профессор коронавируснинг даволашнинг осон ва узоқ вақт талаб этмайдиган усулини ўйлаб топди ва у синовдан муваффақиятли ўтди. Янги услубга "Турк нурлари" номи берилди. Бу ҳақда Туркиянинг маҳаллий нашрлар ёзмоқда.

Янги даволаш услубига кўра, катетер орқали қон томирларига ултрабинафша нурлари жойлаштирилади ва у қондаги инфекцияларни тозалайди.  

Янги даволаш тажрибаси Диёрбакир тиббиёт университети шифохонасида 46 ёшли коронавирусга чалинган беморда синаб кўрилди. Муолажалардан кейин бемор коронавирус тестини топширгач, унда манфий натижа қайд этилди.  

Маълум қилинишича, дунё тарихида биринчи марта ултрабинафша нурлари орқали даволаш услуби коронавирус ташхиси қўйилган беморда қўлланилган ва у кутилган натижани берган. Профессор доктор Ҳикмат Селчук Гедик раҳбарлигида олиб борилган муолажалардан сўнг, бемор ўзини яхши ҳис этишни бошлади. У уйғонгач оғриқ ва санчиқлар йўқолганини пайқаган.

“46 ёшли беморимизда  касалликнинг аксириш, йўтал ва иситма каби аломатлари бор эди. У нафаси қисаётганидан шикоят қилди. Маълумки, вируснинг 20 фоизи қон томирларида, 80 фоизи эса нафас йўлларида яшайди. Биз беморнинг қон томирлари ва нафас йўлларига ултрабинафша нурларини жойлаштириш орқали даволашни амалга оширдик.  

Муолажалардан кейинги тест натижалари салбий чиқди”, чиқди дейди профессор Ҳикмат Селчук Гедик.

У ўз сўзида давом этаркан, аслида ушбу тажрибани АҚШда амалга ошириш фикри бўлгани, кейинроқ Туркиянинг тиббиёт салоҳиятини дунёга танитиш мақсадида бу фикрдан қайтганини айтади.  

“Аслида биз ушбу тадқиқотни Нью-Йоркда ўтказишни режалаштирган эдик. Бугун эса ушбу тажрибани ўз юртимизда ўтказганимиздан мамнунмиз. Ушбу усул бутун дунёда “Турк нурлари” номи билан қабул қилинади ва рўйхатдан ўтказилади”, дейди шифокор.  

ОАВнинг ёзишича, ултрабинафша нурлари орқали коронавирусни даволаш бошқа беморларда ҳам синаб кўрилади. Натижа аввалгидек бўлса, у бутун мамлакатда қўлланилади. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19