25

Эронда бир кеча кундузда 140 нафардан ортиқ киши коронавирус сабабли вафот этди

ДУНЁ 28.06.2020, 22:53
543
Эронда бир кеча кундузда 140 нафардан ортиқ киши коронавирус сабабли вафот этди

24 соат ичида Эронда коронавирус билан касалланган 140 дан ортиқ киши вафот этди, деб маълум қилди мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили Сима Садат Лари.

Сўнгги бора Эронда апрель ойи бошларида 140 дан ортиқ қурбонлар қайд этилганди. Бу ҳақида РИА Новости хабар берди.

IRINN телеканали эфирида у сўнгги бир кун ичида 2489 та коронавирус инфекциясининг янги ҳолати аниқланганлигини ва 144 киши вафот этганини таъкидлади.

Ҳукумат томонидан мамлакатда биринчи маротаба COVID-19 қайд этилгани ҳақида хабар берилган сана - 19 февралдан бери инфекцияланганлар сони 222,669 га етган, қурбонлар - 10508 нафарни ташкил этмоқда. Шу билан бирга, ҳозирга қадар камида 183,310 киши касалликдан фориғ бўлди.

Эронда икки ҳафтадан бери (фақат бир кунни ҳисобга олмаганда), кунига 100 дан ортиқ одам нобуд бўлади.14 июнь куни илк маротаба қурбонлар сони 100 дан ортганди.

Июнь ойининг бошларида Эронда диний маросимлар ўтказила бошланди, ресторанлар ва масжидлар очилди. Шундан сўнг коронавирусга чалинганлар сони ҳам сезиларли даражада кўпайган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91