25

32 ёшли эркак ўз онасини ваҳшийларча ўлдирди

ДУНЁ 28.06.2020, 16:06
3421
32 ёшли эркак ўз онасини ваҳшийларча ўлдирди

Саратов вилоятида зўравонлик белгилари бўлган 68 ёшли аёлнинг жасадини топдилар. Россия Тергов идорасининг минтақадаги маълумотига кўра, унинг ўғли қотил бўлиб чиқди. Бу ҳақда интернет манбалар асосида Аниқ.уз ёзмоқда.

Тергов маълумотларига кўра, 32 ёшли илгари судланган эркак онаси билан бирга яшаган. У билан жанжаллашиб қолгач, эркак ғазаб остида онасини муштлари билан бир неча марта урди, сўнг сочни маҳкам чангаллаб, кафти билан бошига қайта-қайта зарба берди. Натижада аёл полга йиқилиб ўлди.

Кейин эркакнинг ўзи шифокорлар ва полицияни чақирди, аммо дастлаб жиноятга алоқадорлигини рад этди. Сўнг ҳамма нарсани тан олгач, ҳибсга олинди. Айни дамда тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+34° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91