25

Дунёда коронавирусдан зарарланганлар сони 10 миллиондан ошди, беморларнинг 9 миллиони сўнгги икки ойда касалланган

ДУНЁ 28.06.2020, 12:52
589
Дунёда коронавирусдан зарарланганлар сони 10 миллиондан ошди, беморларнинг 9 миллиони сўнгги икки ойда касалланган

 Айни вақтда дунёда вирус 10,081 млндан кўпроқ кишида аниқланган. Уларнинг 501 мингдан кўпроғи вафот этган, дея Worldometer порталининг охирги маълумотларини келтиряпти "kun.uz".

Коронавирусга чалиниш ва ундан ўлим ҳолатлари бўйича АҚШ дунёда 1-ўринда турибди – 2,596 млн касалланган ва 128 мингдан кўпроқ ўлим. Кейинги ўринни 1,315 млн касалланган ва 57 мингдан кўпроқ ўлим ҳолати билан Бразилия эгалламоқда. Касалланишлар сони бўйича 3-ўринни Россия 627 мингдан кўпроқ ҳолат билан эгалламоқда.  

Портал маълумотларига кўра, дунёда коронавирусдан ўлим даражаси 1 млн кишидан 64,2 нафарга, АҚШда 387 нафарган, Бразилияда эса 269 нафарга етди.

Маълумот учун, сўнгги икки ой ичида дунёда касалланиш ҳолатлари сони 1 миллиондан 10 миллионга чиқди. Касаллик дунёга тарқалиши бошланган вақтдан (январь ойи охири) умумий кўрсаткич 1 миллионга етиши учун (апрель ойи боши) уч ярим ой вақт кетганди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+35° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91