28

АҚШда 51-чи штат пайдо бўлиши мумкин

ДУНЁ 27.06.2020, 16:00
892
АҚШда 51-чи штат пайдо бўлиши мумкин

Деярли 40 йиллик уринишлардан сўнг АҚШнинг Вашингтон шаҳри мамлакатнинг 51-чи штати мақомини олишга яқин турибди. Бу ҳақда узреподт ёзмоқда.

Кеча, яъни  26 июнь санасида Вакиллар Палатаси ушбу қарорни маъқуллади. Ташаббусни 232 нафар Демократ маъқуллади, 180 киши қарши бўлди.

Республикачилар томонидан бошқариладиган Сенат эса қонун лойиҳасини кўриб чиқиш нияти йўқлигини маълум қилди. Доналд Трамп эса ташаббусни қоралади. Унинг фикрига кўра, бундай қадам Конгрессда Демократлар сонининг ортишига олиб келиши мумкин. Республикачилар эса бундай шароитда Сенатдаги устунликдан айрилиб қолади.

Республикачиларнинг маълум қилишича, шаҳарга штат мақомини бериш учун Конституцияга ўзгартиришлар киритиш талаб этилади. Фуқаролар эса, 700 минг аҳолиси бўлган шаҳар аҳолиси солиқ тўласа-да, федерал ҳукуматда овоз йўқлигини иддао қилмоқдалар.

Оҳирги марта АҚШда янги штатлар 1959 йилда пайдо бўлган. Ўшанда Конгресс Аляска ва Гавайини расман 49-чи ва 50-чи штат дея эълон қилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+31° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19