25

Uzcard жавобгарликка тортилиши мумкин

ИҚТИСОДИЁТ 26.06.2020, 15:52
1552
Uzcard жавобгарликка тортилиши мумкин

Сўнгги вақтларда «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ (Uzcard бренди остида банк пластик карточкалари эмитация қилади) томонидан банклардаги онлайн-омонатлар учун яна тўлов олишни бошлагани ҳақида хабар жамоатчилик орасида норозиликларни келтириб чиқарган эди.  Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси бозорда устун мавқега эга бўлган «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ МЧЖ томонидан тижорат банкларидан олинадиган онлайн омонатлар хизмати учун комиссиясини ўрнатилишининг мақсадга мувофиқлигини ўрганиш бўйича ўрганишларни бошлаган эди ва айни пайтда ўз ишини давом эттирмоқда. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди. 

Келтирилишича, бугунги кунга келиб «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖдан Қўмита томонидан сўралган тегишли маълумотлар тўлиқ берилмагани сабабли, ўрганиш муддатини чўзилишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, агар, «Ягона умум республика процессинг маркази» МЧЖ томонидан сўралган маълумотлар тақдим этилмаса, Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 27-моддасига биноан, мазкур хўжалик юритувчи субъектнинг маъмурияти маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин, дейилади хабарда. 

 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+28° ясно
Валюта курси
10209.86
USD 2.17
12021.09
EUR 125.05
137.46
RUB -4.91