28

Ўзбекистонда “Фольксваген” енгил тижорат автомобилларининг замонавий моделлари ишлаб чиқарилади

ИҚТИСОДИЁТ 26.06.2020, 12:41
1226
Ўзбекистонда “Фольксваген” енгил тижорат автомобилларининг замонавий моделлари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистон Республикасида “Фольксваген” енгил тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳуқуқий ахборот каналида эълон қилинди.  

Қарор билан "Жиззах автомобиль заводи МЧЖ негизида "Ўзбекистон енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш" инвестиция лойиҳасини амалга оширишни давом эттириш бўйича “Фольксваген” компанияси томонидан таклиф этилаётган концепция маъқулланди.  

 Концепцияда, жумладан, қуйидагилар назарда тутилган:

Биринчи босқичда 2020-2021 йилларда:

*бозорни ўрганиш ҳамда маркетинг таҳлилини ўтказиш мақсадида “Фольксваген” ва “Шкода” маркаларидаги тайёр автомобилларни етказиб беришни ташкил қилиш;

*Компаниянинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилган ҳолда “Жиззах автомобиль заводи” МЧЖ ходимларини йирик узелли автомобилларни йиғиш бўйича ўқитишни ташкил этиш;

* “Фольксваген Кедди” моделини йирик узелли йиғишни ташкил этиш мақсадида бутловчи қисмларни етказиб бериш;

* мамлакатнинг барча ҳудудларида дилерлик тармоғи ва сервис хизматларини кўрсатиш станцияларини ташкил этиш.

Иккинчи босқичда 2022 йилдан бошлаб енгил тижорат автомобилларининг замонавий моделларини ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини ўзлаштириш.  

 2020 йил июль ойидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида “Евро-5” стандарти талабларига жавоб берадиган юқори сифатли дизель ёқилғиси ва автобензинга эга камида битта автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаси бўлиши таъминланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19