28

Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилади

ИҚТИСОДИЁТ 25.06.2020, 14:10
780
Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит ажратилади

2020 йил 25 июнь куни Осиё Тараққиёт Банкининг Директорлар Кенгаши коронавирус пандемиясининг иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш учун Ўзбекистон Республикасига 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини ажратиш бўйича қарорни бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди. 

Маълумот учун: 500 млн. АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли қарз маблағлари 15 йил муддатга (шундан, 3 йил имтиёзли давр) Либор (6 ойлик) + спрэд (0,5%) йиллик фоиз ставкасида ажратилмоқда. Жалб қилинаётган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ва давлат бюджетига коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг салбий таъсирини камайтириш чораларини молиялаштиришга йўналтирилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ахборот хизмати маълум қилишича, бу маблағлардан 

- ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратлари, 

- тест тизимлари, 

- шахсий ҳимоя воситаларини сотиб олиш ҳамда 

- соғлиқни сақлаш соҳасида фаолият юритаётган аёлларга алоҳида ижтимоий пакетлар бериш учун ҳам фойдаланилади.

Ушбу молиявий ёрдам минтақавий техник ёрдам доирасида ОТБ томонидан Ўзбекистон ҳукуматига илгари тақдим этилган $1 555 900 миқдоридаги грант маблағларига қўшимча кўмак ҳисобланади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+32° ясно
Валюта курси
10231.71
USD 21.85
12059.09
EUR 38
138.65
RUB 1.19